Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тепамда худо турибди дейиш

08:40 / 18.05.2020 | Osimxon | 2566

Ассалому алайкум! Халқиммиз кўпчилик айтади тепамда Худо турибди деб бунинг хукми нима? Худога макон тайин қилиб қўйишга кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Юсуф" сурасида марҳамат қилади: 

وَفَوْقَ كُلِّ ذِي عِلْمٍ عَلِيمٌ۝ 

76...Ҳар бир илм эгаси устидан ўта билувчи бор.
Бу дегани ҳар бир илм эгасининг турган жойидан тепароқ жойда “ўта билувчи бор” деган маънони билдирмайди. Балки ундан ўта илмли бўлган бир Зот бор деган нарса тушинилади. Худди шунингдек содда қилиб айтсак бир хотин “Бошимда эрим бор” деса бирорта бир ақл эгаси у хотинни эри бошига чиқиб олиб тушмайдиган инсон деган нарсани тушунмайди. Тепамда бошлиғим бор деган одам ҳам у гапдан дўпписининг устига миниб олган бир бошлиқ бор деган нарсани тушунмайди. Балки уни ихтиёри ўзида эмас, ҳар бир ишини сўраб қилиши керак бўлган кишининг борлигини англатади. Халқимизда тепамда Худо турибди деган гапни айтувчилари одатда мен гапириб турган гапни эшитиб турган, кўриб турган ва гувоҳ бўлиб турган Зот бор деган маънода ишлатади. Аллоҳга бирор жой ёки маконни исбот қилиш учун ишлатмайди. Гапининг шундай жоиз эҳтимоли бор эканми, у гапни айтган одамни асло кофирга ҳукм қилинмайди. Сиз бир нарсани тушунинг, Аллоҳ таоло ёлғиз Ўзи бўлиб ҳеч қандай макон деган нарса йўқлигида ҳам бор эди. Ҳозир ҳам ўшандай деган тушунчада бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat