Ассалому алайкум! Интернет тармоғида яъни ютубда Ийман Валерия Прохова россиялик олимани интервью берганини кўриб колдим. Мусулмонликни қабул қилган рус олима аёли экан. Қуръони Каримни таржима (маънолари) қилган экан шу аёл юртимиз олимлари билан сухбатда бўлганми? Чунки бизда кўп олимлар, хадисшунослар бор. Асосийси тўғри талқин қилганми?
– Ва алайкум ассалом! Хатоликлар бор. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг тафсирлари рус тилига таржима қилинган. Ўшандан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!