Ассалому алайкум! Мол суйишда қассоб 3 марта Аллоҳу акбар деб бошини кесди. Ман бисмилахир рохмани рохим деб айттим. У қассоб Аллоҳу акбар дейилади бўлди деди. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сўйиш вақтида бисмиллаҳни айтиш
Масала: Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар деб сўйишни ўрнига Аллоҳу акбарни ўзини айтиб сўйса, жонивор ҳалол бўлади. Лекин суннатга хилоф иш тутганлиги учун макруҳ бўлади.
Масала: Сўяётган пайтда бисмиллаҳни ўзини айтиб, Аллоҳу акбарни айтмаса, гўшт ҳалол бўлади. Лекин иккисини қўшиб айтиш суннатга мувофиқдир. Эсдан чиқариб бисмиллаҳни айтмаса, жонлиқ ҳалол бўлаверади. Лекин қасддан айтмаса, ҳалол бўлмайди.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: ذَبَحَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ النَّحْرِ، كَبْشَيْنِ أَمْلَحَيْنِ أَقْرَنَيْنِ مَوْجُوئَيْنِ، فَلَمَّا أَوْجَهَهُمَا قَالَ: «إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، عَلَى مِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا، وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ، إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا شَرِيكَ لَهُ، وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ، وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ، اللَّهُمَّ مِنْك وَلَك، اللَّهُمَّ عَن مُحَمَّدٍ وَأُمَّتِهِ، بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أَكْبَرُ» ثُمَّ ذَبَحَ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қурбонлик куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ-қора, шоҳдор, пичилган икки қўчқорни қурбонлик қилдилар. Иккисини қиблага юзлантирганларида: “Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал ард ъала миллати Иброҳима ҳанийфа ва маа анаа минал мушрикийн. Инна солаатий ва нусукий ва маҳяая ва мамаатий лиллаҳи роббил ъаламийн лаа шарийка лаҳ ва бизаалика умирту ва анаа минал муслимийн. Аллоҳумма минка ва лак. Аллоҳумма ъан Муҳаммадин ва умматиҳи. Бисмиллаҳи валлоҳу акбар” дедилар кейин сўйдилар”.
Масала: Бисмиллаҳ билан сўйиш ўртасига бошқа ишни қўшмаслик зарур. Аксарият кишилар қурбонликларини ўзлари сўймоқчи бўладилар. Лекин моҳир бўлмаганликлари учун қоссоб, уларни қўлидан ушлаб пичоқни тортишга ёрдам беради. Шунда пичоқни ушлаган икки кишига ҳам бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни алоҳида-алоҳида айтишлари вожиб бўлади. Пичоқ тортувчилардан бирортаси бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтмаса, жонивор ҳалол бўлмайди. Лекин, жониворни оёқ-қўлини ушлаб турувчиларга сўювчи билан бисмиллаҳи Аллоҳу акбарни айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!