Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Абонемент ҳақида

18:35 / 24.01.2020 | nodirkhuja | 1196

Ассалому алайкум! Биз олий таълим муассасасида ўқиймиз. Бир куни ўқишимизга таниқли бизнесменлардан бири келди ва мақсад қўйиш мавзусида семинар-тренинг ўтказди. У Тошкент шаҳрида кенг тарқалган инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув маркази асосчиси, бошлиғи деса ҳам бўлади. У ерда у ҳам ўзининг мақсадлари ҳақида гапириб ўтди ва айтдики, агар мен шу йилнинг охиригача шу русумли машинани ололмасам, шу ерда ўтирган барчангизга ўз марказимда инглиз тилини ўқиш учун 3 ойлик абонемент бераман деди. Ҳеч ким бундай қилинг деб айтмаган у кишига, унинг ўзи шундай ташаббус билан чиққан. Бу гапдан асосий мақсад шу мақсадга эришишга бўлган ҳаракат кўпроқ бўлишидир. У йил ҳам тугади ва айтилгандек ўша машинани ололмапти ва энди қатнашганларга абонемент беришаётган экан. Саволим шуки, бу ҳол ҳам гаров шартига тушадими? Ва бу абонементни олишлик жоиз бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гаров учун икки томондан пул ткилган бўлиши керак. У ерда ваъда ҳам бажаролмаса имтиёз ҳам бир томондан бўлган. Бу гаровга кирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat