Ассалому алайкум! Агар харидор буюмни харид қилиш учун қўл бериб барака қилса пулини тўламасдан бошқа жойдан арзонроқ кўриб қолиб бу қилган баракасини бузса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Шунинг учун бировга гапиришдан, ваъда беришдан аввал ўйланиб олиш керак. Савдода “Ғабни фоҳиш” деган нарса бор. Агар сотувчи бозор нархидан тенг баробар қилиб қимматга сотса харидор қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!