Ассаламу алейкум! Хўжайиним рассияга қурилишда ишлайдила, бригадирла, бошлиқлари (иш берувчи) рус, иш топиб бергани ва инструментларни олиб бергани учун ҳар бир ишдан 25 фоиздан 30 фоизгача пул олади, хўжайиним ўзлари билан акалари ва тоғаваччаларини олип кетганлар улар билан ишлаганларини 3 га тенг бўламиз ва бошлиғимиз иш хақидан 30 фоиз олади деганлар ва улар рози бўлган. Саволим шуки хўжайиним бошлиғларини 30 фоиздан кам (мисол учун) 25 ёки 23 фоизга кўндирип, қолган пулини ўзларига олсалар қандай бўлади? Буни ҳаққи қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу шерикларининг ҳаққига хиёнат қилишдир. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!