Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиқдим, эрим намоз ўқимайди. Яқинлик қилгандан кейин ғусл қилмайди, кўп бор бу ҳақида гапирдим, лекин қулоқ солмайди. Мен қандай йўл тутай тўғри йўл кўрсатинглар.
– Ва алайкум ассалом! Сабр қилинг. Ёмонликларидан асата аста гапиринг, узоқ вақт кетса ҳам бир инсон сиз туфайли ҳидоят топишига ҳаракат қилинг. Бездирадиган муомалани қилманг. Валлоҳу аълам!