Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикр

09:09 / 22.05.2020 | Tolibi ilm | 2296

Ассалому алайкум! Муборак Рамазони Шариф ойи барчамиз учун нур ва рахматларга тўла ой бўлсин! Мени бир одамни гапи ҳайрон қолдирди, ўзи диний жиҳатдан ҳеч қаерни битириб ёки диний уламолар қўлида таҳсил олмаган бир инсон менга қуйидагича насихат қиляпти. "Шом намозидан кейин ҳеч қандай зикр дуолар ҳам тасбех ҳам қилинмайди увол бўлади айниқса Рамазонда ифторлик дастурхонини куттириш яхшимас (Ҳолбуки Расулуллоҳ С.А.В "Менинг умматим учун ўз вақтида ифторлик қилиш хайрли" деб марҳамат қилганларидек аввал оғиз очиб нафсга озроқ ором берганимдан сўнг туриб шом ўқийман) салом бериб намоздан чиқилгандан кейин "Роббана" дуосини ўқиб намозни якунлаш керак" деди. Ҳолбуки намоздан кейинги зикрлар узоғи билан 2 минут олади (Тасбех, оятул курсий ва 3-4 та зикр дуолар шомдан кейин). Ҳаммасидан мени ажаблантирган нарса у одам зикрни "увол" (яъни ҳаром деган сўзга яқинроқ қилиб) айтди. Ахир Аллоҳ таолони зикр қилиш ҳеч қаерда ман этилмаганку ва албатта Рамазон Қуръон ойида ибодат ва зикрларни кўпайтириш кераклигини ҳаммамиз яхши биламиз лекин ҳалиги одамни гапи бўйича олиб қараганда еб ичиш учун зикрни тарк қилиш қанчалар тўғри. Бир неча кунлар аввал худди шу одам Азонни айтиб бўлинган захотиёқ намозни ўқима сал туриб ўқи, соқол қўйма увол бўлади деб менга насихат қилганди. Соқол қўйиш суннатку десам, мен битта мавлидда бир тақводор қория аёлдан эшитдим деганди, ўшанда мен ўйлагандимки бу одам нотўғри тушунган бўлса керак дегандим. Охирги пайтлар уни гаплари жуда ҳам ғалати бўлиб кетяпти. Динимизда билиб билмай фатво беришни ҳукми қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унақа инсонни насиҳатини олманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat