Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозидаги қизиқ ҳолат

00:00 / 10.06.2011 | eski savollar | 3325

Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин. Бугун жума намозида қизиқ бир ҳолат бўлди. Масжид ичи бир оз иссиқроқ бўлгани учун ҳамроҳим билан ташқарида ўтиришга аҳд қилдик. Имом билан жума намозининг фарзи бошланди, 1-ракъатдан кейин овозкучайтиргичнинг овози ўчиб қолди. Шунда ташқарида 1-сафда турган бир киши қироатни бошлаб, Фотиҳа ва Ихлос сураларини ўқиб кетди (У киши масжид имоми ёки муаззини эмас). Ташқарида турган 95% одамлар унга иқтидо қилди. 2-ракъатни битириб, салом берди. Шу пайт овозкучайтиргичлар ишга тушиб кетди. Ичкарида имом ҳали қироат қилар, 2-ракъатда эди. Биз эса анави ташқаридаги «имом»га иқтидо килиб, намозни тугатиб қўйдик. Бизнинг намозимиз нима бўлди? Умуман, шундай ҳолат, яъни ўзидан-ўзи имомлик қилиш дурустми? Агар саволим ғалати ёки маъносиз бўлса, маъзур тутасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Ўзидан-ўзи имомлик қилиш» деган гап йўқ. Сиз айтган одам мутлақо нотўғри иш қилган. Ўша одам ёки имомнинг овозини эшитаётган кишилардан бири бошқаларга такбирни етказиб туришлари керак эди. Сизларнинг ҳолатингизда имомнинг овозини қайта эшитиш билан унга қайта иқтидо қилишингиз керак эди. Агар ундай қилмаган бўлсангиз, намозингиз дуруст эмас.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat