Ассалому алайкум! Мен кеча уйда таровеҳда жамоатга имомликка ўтган эдим. Шунда 12-ракаатда ташаҳудда ўтириб саловатларни ўқин салом бериш ўрнига 13-ракаатга туриб кетиб қолдим. Кейин намозни давом эттириб 14 ракаат ўқиб саждаи саҳв қилиб намозни тўғриладим. Яъни шунда 2 ракаатга ният қилиб 4 ракаат ўқидик. Шу тўғрими? Лекин кўнглим тўлмасдан 13 ва 14-ракаатларни бошқаттан ўқидик.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!