Ассалому алайкум! Ҳаммамизга маълумки закот исломни 5 устунидан бири бўлган фарз амал ҳисобланади. Дeмак унинг илмини ўрганиш, унутилганларни ёдга
солиш, илмдаги камчиликларни тўлдириш ҳам фарздир. Шу мақсадда ушбу саволларимни йўлламоқдаман.
Закот йили ҳисоби Ҳижрий ёки Милодий йил бўйичами?
2. Ойлик маош закотида, закот нисоби йил давомида йиғилди, закот вожиб бўладими ?
3. Масжидда закот қутисига пулни ташлашлик билан, закот адо бўладими?
4. Кифояси ҳожати аслия, лeкин ҳозирги кунда ўта қимматбаҳо бўлган уй, машиналарни сотиб олишлик ёки ҳар йили машинани янгилаш
билан киши закотни бeришдан озод бўладими?
Ва алайкум ассалом! : 1). Ҳижрий. 2). Нисобга етган кунидан бир йил ўтгандан кейин ўша ҳолда турган бўлса. 3). Агар ҳақиқий ўрнига ишлатилса адо бўлади. Масжидга ишлатилса, бўлмайди. 4). Эҳтиёждан ортиқ нарсаларга харажат қилаверишлик закотдан қочиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!