Ассалому алайкум! Мен 1994-2012 йилларда банкда ишлаганман. Ўша пайтларда мижоз хисоб рақамидаги пулини нақд пулга айлантириб (обналичка қилиб) бериб, ўртада фойдаланар эдим. Ойлик иш хақимга шу (обналичка қилиб) топган пулим хам аралашиб тирикчилик ўтар эди. Кейин бу иш мақул эмаслигини билиб ўша одамларга олган пулларимни хисоблаб қайтардим, эслаб қолганларимни. Ўша пайтда болаларимга едирган луқмам халолга айланадими? Эслолмаганларимни тахминан хисоблаб савобидан умид қилмасдан етимларга бердим, бу хам болларимга едирган луқмамни халол қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тавба қилиб, ҳақ томонга юрсангиз Аллоҳ буни қадрламайди деб ўйлайсизми? Албатта қадрлайди. Аллоҳ таоло энг қадрдон қадрни биладиган Зотдир. Муборак бўлсин. Валлоҳу аълам!