Ассалому алайкум! Бир танишим бошқа танишимдан 17млн га автомашина сотиб олмоқчи эди, лекин 10млн пули борлигини, қолганини 1йилда бўлиб беришини айтди. Сотаётган одам 1йилга бўлса 19.5 млн га сотишини айтди. Шунда мен сотиб олаётган танишимга " кел иккаламиз нақдга сотиб оламиз, уни сен ҳайдайсан ва 1йилда мен қўшган 7млн ни мени ўзимга 9.5млн қилиб берасан"- дедим. Уччаламиз келишиб шу ишни қилдик. Мен рибога йўл қўймадимми? Мақсадим машинани шерикчиликда сотиб олиб, уни шеригимнинг ўзига қарзга сотиб, фойда олиш эди, шунинг учун судҳўрлик бўлади деб ўйламаган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз қарз бериб устига устама олаётганингиз учун судхўрлик қилган бўласиз. Ўзларининг аввалги тутаётган ишлари тўғри эди. Агар сиз тўлиқ сотиб олиб бўлиб тўлаш эвазига фойдасига сотсангиз жоиз бўлар эди. Валлоҳу аълам!