Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тарозида келишув

23:21 / 06.01.2023 | Azamjon | 334

Ассалому алайкум! Биз балиқчилик фаоляти билан шуғулланамиз. Масаламиз шуки, харидор билан келишсак, тарозидан фойдаланилаётган вақтда, тарози ўлчовидаги қолдиқ гирамини келишсак, масалан 500 гр ни пастини хисобламасдан, 500 гр ни юқорисини 1 кг деб хисобласак харом бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдогарларда ушбу масала кўп учрайди. Катта миқдорда маҳсулот сотиб олаётганда харидор сотувчидан молнинг маълум миқдорини “скидка” қилиб беришини (текинга беришини) талаб қилади. Бу эса эвазсиз мол талаб қилиш бўлиб, рибо ҳисобланади. Мисол учун: “1 тонна помидорингизни ҳаммасини сотиб оламан, килосини 2000 сўмдан берасиз. Лекин 30 килограм “скидка” қилиб берасиз. Чунки йўлда олиб кетаётганимда урилиб яроқсизга чиқиши мумкин” деса, ўша 30 килограмини эвазсиз талаб қилаётган бўлади. Бундай қилиш дуруст эмас. Бунинг дуруст кўриниши юқоридаги ҳолатда: “Ушбу (ажратиб қўйилган тайёр помидорларни кўрсатиб, вазнини айтмасдан) помидорларингизни шу туришини (у ерда 1 тонна турибди. Буни икки томон ҳам билади) 1.940.000 сўмга сотинг” дейиши, ёки “1 тонна помидорни 1.940.000 сўмга сотинг” дейишидир. Вазнини келишиб савдо қилганда сотиб олинган молни тарозида тортиб қўйиш ҳам шарт. Чунки келишилгандан кўп бериб юборган бўлса, сотувчининг ҳақи харидорга ўтиб кетган ёки аксинча бўлган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat