Ассалому алайкум! Мен сафарда ишлайман Мен бор жойга ишга боргандим аниқроқ қилиб айтканда қурилишка ишни ойни ўртасида бошладим. У ерда қариндошларим хам ишлайди рус фермаси. 10 кунлардан кейин ишлаган кунимга қараб озироқ пул беришди рус тилида айтканда аванс. Ой тугагандан кейин ойлик варақасига қарасам тўлиқ бир ой иш куни қўйишибди. Ўзим бошқача бўлдим ва индамай қўйдим. Қариндошларим айтишди сен узинг айтганинг йўқку дейишди. Бошқалар қатори ойлик олдим, ярим ой ишламаган кунимга пул олдим шунга ўйланиб қолдим. Энди қариндошларим айтишаяптди ойлик чиқарган одамга озроқ бериш керак дейишаяпти. Қандай маслахат берасиз, халолми ёки йўқ?
– Ва алайкум ассалом! Иш жойингизни раҳбаридан сўранг. Агар у ўзи рози бўлиб берган бўлса ҳақ уники. Хоҳлаганини қилади, адашиб берган бўлса қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!