Ассалому алайкум! Инсоннинг дўсти теккизиб кулиб гапирса шунда беихтиёр инсон хафа бўлади. Шунда орада қанақадир келишмовчилик юзага келиб 2 дўст гаплашмай қўйса ва "устидан кулинган дўст" шунда динимга гапирди деб у билан алоқани узса бўладими? Масала шуки динига бирор киши тегизиб гапирса ёки динини қўшиб кулса орани очиқ қилиш керакми? Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам 3 кундан ортиқ урушиб қолиш мумкун эмас деб бири ярашишга ҳаракат қилсаю аммо дўсти уммуман хохламасачи унда нима қилиш лозим?
– Ва алайкум ассалом! Икки томон уришса алоқани боғлаш учун салом алик қилиш ва одатдаги муомалани қилиш кифоя қилади. Нариги томон қабул қилмаса қабул қилмаган гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!