Ассалому алайкум! Бундан тахминан 3 йилча аввал олийгохда ўқиётган вақтимда 4-курсда ўқийдиган бир талабадан 2 та бадиий китоб олгандим. Китобни қайтариб улгурмасимдан кутилмаганда тўйим бўлди. Ўша китоблар хам ота уйида қолди. Китобни қайтариш эсимга тушганида у талаба ўқишни битири бўлган эди. Ўша инсонни на исмини на кайси гурухда ўқиганини эслай олмаяпман. Дугоналарим хам хабарсиз экан. Бу вазиятда нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўша инсонни топиб ўзига қайтариб беришингиз керак. Ҳозирги кунда бу қийин иш эмаску. Валлоҳу аълам!