- Набий алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъийнлар ва ўтган барча улуғлар бош кийим билан намоз ўқиганлар. Бундан бошқа яна қандай ҳужжат керак?! Ҳужжат уни топишни биладиганларга ва ихлос қилганларга топилади. Бош кийимсиз намоз ўқиш, бош кийими киймайдиганларга аралашилгандан кейин, яқинда пайдо бўлди.- Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда. Салланинг қора рангда бўлиши эса шарт эмас. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундоқ рангда салла ўрган эканлар. Бошқа ранглар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал эканлиги ҳақида ривоятлар бор. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эди- лар. Нофеъ айтадики: «Ибн Умар ҳам салласининг пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди». Термизий ривоят қилган.Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ва ҳамда умматнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ишда иқтидо қилиш кераклигини таъкидлайди. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир». дедилар».Дайламий ривоят қилган.