Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблани аниқлаш

13:44 / 31.05.2020 | ARCHITECT | 1942

Ассаламу алайкумМен намоз ўқишни бошлашимдан олдин қиблани телефондаги махсус қибла компас орқали топиб олиб ўша томонга қараб намоз ўқийман, бу компас тўғри ишлаётганини текшириш мақсадида карта орқали мен турган жойга нисбатан Арабистонни яъни Маккани жойлашувини кўрдим. Компас қибла йўналишини тўғри кўрсатаябди экан, лекин менга яқин масжидларда компас кўрсатган томондан тахминан 30⁰ градус ўнг тарафга қараб намоз ўқилади, мен ўзим уйда намоз ўқиётганда масжидда ўқиладиган томонга қараб намоз ўқийми ё компас йўналиши бўйича ўқийми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Компас йўналиши бўйича ўқийисиз. Масжиддаги намозлар ҳам жоиз. Намозлар адо бўлмаяптимикан деб шубҳага борманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat