Ассалому алайкум! Хусусий лабораторияда ёки клиникада мед представитель бўлиб ишлашдан топилган пул ҳалол бўладими? Ойлик шундай хисобланади: Масалан бир ойлик маош 1 млн сўм қилиб белгиланади. Бундан ташқари бир ойлик лабораторияда келиб тушган маблағнинг 20 % врачга бонус сифатида қайтарилади. Ўша лабораторияга ишониб бемор юборгани учун. 3 % и эса мед представительга ойлигидан алохида берилади. Айтингчи бу маблағ ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Кераксиз тавсиялари учун олганлари ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг
http://savollar.islom.uz/s/140905