Ассалому алайкум! Онам яқинда нафақага чиқадилар. Нафақа суммаси сўнгги 10йиллик давомидаги иш хақидан келиб чиқиб хисобланади. Ўртача нафақа миқдори қанча чиқишини билиш учун архивдан 10йиллик маошлар тарихини юклатиб олган эдилар. Бу йиллар мобайнида 3-5млн. атрофида ойлик маошлари пластик карталарига тушириб берилган. Лекин ҳужжатларда 5йил давомида ҳар ой учун онамнинг номларига 10-20млн. атрофида ойлик маош белгиланган. Нега бундайлигини ва ким томонидан қилинганлигини онам ҳам билмайдилар. Бу давр оралиғида корхонада бир нечта бошлиқ алмашган. Саволим шуки: бу суммадан онамга нафақа хисобланса онам учун ҳалол бўладими? Қайдай йўл тутишни маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатга тўғри келмайдиган қайдлар бўлса тўғирлатиши шарт. Акс ҳолда ўша учун оладигани ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!