Ассалому алайкум! Бундан бир неча йиллар аввал Қўқон шахридан кийим-кечак олиб келиш билан шуғулланар эдим. Сўнги бора борганимда, олган молимга 30-50 минг сўм атрофида қарз бўлиб кегинги сафар келганимда бераман дегандим, аммо нима учундир бу ишимни тўхтатдим ва бора олмадим. Мен у савдогарни танимайман, кўрсам ҳам эслолмайман, энди шу қарзимни қандай қилиб узсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бориб суриштириб топасиз. Валлоҳу аълам!