Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёлғон билан инсонларни жалб қилиш

21:25 / 21.12.2018 | М.Ш | 8663
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда телеграммда кўплаб савдо сотиқ группалари бор. Ва улар ўз группаларига инсонларни жалб қилиш учун ақлга сиғмайдиган нархларда скидкалар деб реклама беришади. Шу реклама орқали группага кирсангиз у арзон нархлардан асар хам йўқ. Ёки тугади деб ёзиб қўйишади. Бир кун танишимда хам шундай реклама кўрганимда бу маркетингни бир йўли деди. Асли бу нархда сотилмайди деди. Ўшандан бери шундай реклама кўрсам личкаларига кириб нотўғри эканини, агарда бор бўлиб тугаган бўлса рекламани олиб ташланг деб ёзиб юбораман. Албатта мени гапимдан хаммани ғазаби қўзғаб хасадкорликда айблашади. Нохақликка чидолмайман. Ман уларга ёзиб хато қиляпманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлса сиз тўғри иш қиляпсиз. Савдода ёлғон гапириш жоиз эмас. 

وَمَرَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ يَبِيعُ طَعَامًا فَسَأَلَهُ كَيْفَ تَبِيعُ؟ فَأَخْبَرَهُ، فَأُوحِيَ إِلَيْهِ أَنْ أَدْخِلْ يَدَكَ فِيهِ فَأَدْخَلَ يَدَهُ فَإِذَا هُوَ مَبْلُولٌ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُمَا: فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟ قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ، ثُمَّ قَالَ: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга «Қўлингни у(таом)нинг ичига тиқ», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини тиқсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар». 

Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Муслим ва Термизийнинг лафзида:
«У зот:
«Эй таом эгаси! Бу нима?!» дедилар.
«Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди.
«Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар»
, дейилган.
Шарҳ: Савдодаги алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мендан эмас» деганлари «Менинг динимда эмас», деганларидир.
Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.
Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молни ўтказиб олишдан бошқа ташвиш йўқ.
Яхши, сифатли молни кўргазмага қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш – энг осон услуб.
Аввалгиларга ўхшаб, ёмғир тегиб қолганди, де¬йиш йўқ. Зироат маҳсулотини бозорга узиб ёки териб олишдан олдин, албатта, томиридан тўйиб ичиб олганича сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлгандан кейин бозорга олиб чиқилади. Албатта, уни еган одамни дард босади.
Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганлар ҳам йўқ эмас.
Қўйингки, инсон боласининг ақлига сиғмайдиган нарсалар, ҳийла-найранглар бозорда учрайди. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчиларнинг ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!
Аллоҳ таолодан қўрқиш керак. Алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади. Эгасига юқмайди. Бошига битган бало бўлади. Қиёматда ҳам шарманда қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat