Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш ҳалол ҳаромлиги тоғрисида савол

00:00 / 30.04.2010 | eski savollar | 2047
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ Шайх ҳазратлари. Мен бир мусофир инсонман. О'збекистондан узоқ о'лкада о'қиб ишлайман. Бир савол мени жуда узоқ вақтлар давомида қийнаб келмоқда. Рухсат берсангиз, мен ҳолатни тушунтириб саволимни со'расам. Талаба сифатида мен ҳам о'қиш билан бирга иш ҳам қиламан. Асосий мақсадим, сал бо'лсада ота-онамга, укаларимга ёрдам бериш. Ишим бу шакар ва ундан таёрланган ширинлик сотишдир. Мен фирмадан ҳар куни малум миқдорда ширинлик оламанда, ошхонама ошхона юриб одамларга сотаман. Асосан, сотишда мен ароқхо'рларга сотаман.(чунки улар яхши кайфиятда бо'гани учун, яхши сотиб олади). Кейин сотишда мен бошимни хам қилиб(эгилиб, тазим қилиб), базида ҳазил қилиб хурсанд қилиб, базан раҳмини келтириб, базан уялтириб(ко'п салом бериб тазим қилсам улар уялиши ҳам мумкин, лекин камдан кам ҳолатда бунақа қиламан) ширинликни сотаман. Базилар одамларга та'зим қиб бо'майди, чунки улар худомас дейди. Лекин мен уларни худо деганим ё'қку, сотиб олиши учун унга ко'нгил билан яқинлашяпман холос. Ман ширинликни 2 со'мга олиб 5 со'мга сотаман. Ко'чада ҳам баланд овозда ширинлик номини айтиб сотаман. Мен чэт эллик бо'ганим учунми, маҳаллий аҳоли учун қизиқ туюлиб, ко'пчилиги устимдан кулиб сотиб олади. Базида о'йлаб қарасам ишим тиланчиликка ҳам о'хшаб кетади. Лекин мен бориб пул бер деб со'рамаяпманку, тазим қиб, қизиқтира олсам, сотиб ол дейманку деб о'зимга тассали ҳам бераман. Одамлар дардини эшитаман. Лекин қалбимда кимлигимни ҳеч ҳам эсдан чиқармайман. Мен мусулмонман. Сотишда асосан розилигини оламан. Ко'пчилиги хурсанд бо'либ олади. Бу ишни қилсам, нафақат пул топа оламан, одамлар билан суҳбатлашиш одоби, маҳаллий тилини ҳам о'рганишимни о'йлайманҳам. Лекин ҳозир нима қилишимни билмай бошим қотган. Шундоқ қилиб, иккита саволим бор: ароқ ичган одамга нарса сотса бо'ладими?, одамларга тазим қилиб нарса сотса бо'ладими? Умуман ишим ҳалолми? Бу савол шунчалик қийнайдики, ҳар куни,кечаси, кундузи, дарсдаю, ишда ишим ҳалоллиги ҳақида о'йлайман. Охири, кеча ишламасликка аҳд қилдим, ҳалоллигини аниқлагунимга қадар. Ҳалол бо'лмаса бошқа иш қидириб ко'рарман. Илтимос Шайх ҳазратлари, мени ишим то'г'рисида ислом томондан ҳалол ё ҳаромлигини аниқлаб беринг. Ҳурмат биланМусулмонбек.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ишингиз ҳалол. Фақат эгилиш ибодатга ўхшаб қолмаслиги керак. Маст одамга ҳалол нарса сотса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat