Ассаламу алайкум! Хижоб ўрашни ният қилдим, аммо ота-онам қарши. Онамга чунтиришга уриндим. Оддий тилда ёпиқ кийинсам нимаси ёмон дедим, чунки Аллоҳ фарз қилган десам, нима китоб ўқиб ақлдан оздингми? Шунча одам 5 махал намозни ўқийди, лекин хижоб ўрамаяптику дейдилар. Афсус ислом динида намоз ўқиса, рўза тутса бўлди, шуни ўзи етади деб ўйлашади. Отам эса диндан хабарлари бор олдинлари намоз ўқирдилар, ман намозни бошлаганимда 5 махал намоздан уёғига ўтма дедилар. Намоз ўқиётган пайтимда чақириб қолсалар боролмай қолсам жахллари чиқиб кетади. Ҳаётда энг онсон йўли шу, 5 махал намозни ўқиб бир бурда нонга шукур қилиб ўтираверасан дейдилар. Намоз ўқиганим учун келажакда мани келин қилган хонадон хам мин пушаймон қилар экан. Улар учун хижоб “реклама” экан. Онам хижоб ўрасанг ўзимни осаман деган гапларга ҳам бордилар. Ҳақоратлар қилдилар, “ваҳобий” деган гапларни ҳам айттилар. Дуоларимда қалблари юмшашини сўрайман доим. Ҳижоб ўрайман деганимга онам ҳаттоки овқат емай қўйдилар. Мен барибир ўрайман дедим. Хоналарига кириб тинмай йиғлаяптилар. Опам бу гапларни эштиб, озгина кут тўйинг яқин, тўйдан кейин ўранасан деб маслаҳат бердилар. Ота-онани ҳафа қилиб бўмиди, хоп деб тур дедила... Мани нима қилишим тўғри? Ота-онамга қарши чиқиб ўранишим жоизми? Ёки уларни ҳафа қилмай бироз кутайми? Чунки уларнинг фикрини барибир ўзгартиролмайман, мени эштишмайди ҳам, ўзларидан котталарни гапини ҳам эштишмайди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз бахслашманг, уйдан чиқмасангиз авратингизни ёпишга ҳожат қолмайди. Валлоҳу аълам!