Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши хизмат ўташи?

20:37 / 26.05.2022 | Одил | 1070

Ассалому алайкум! Синглим спортчи терма жамоа азоси. Жуда хам кўп сафарда бўлади. Отамга айганман махрамсиз юбориб бўлмайди узоқ вақт бегона юртларга деб қулоқ солишимаган. Буниси етмагандай энди миллий гвардиядан ишга таклиф қилишяпти. Номахрам эркаклар билан ишлаш жоизмас десам кўнишмаяпти. Шунга насихат қилинглар зора фикирлари ўзгарса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқиши жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас” деганлар.

2). Шариатимиз аёлларнинг ишлашини таъқиқламайди. Фақат иш жараёнида сатри авратда бўлиши, номаҳрамлар билан ёлғиз қолмаслигини, ибодатлардан қолиб кетмаслиги, иш туфайли эрнинг ҳақларини поймол қилмасликни шарт қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat