Ассалому алайкум! Ман 2015-йилдан бери бир нафар 5 ёшли ўғлим учун алимент олиб келаман. 2019-йилнинг ёз ойини охиригача ўзим олиб фарзандим ва ота-онам эхтиёжлари учун ишлатар эдим. Кўпроқ ота-онам билан яшаганим учун озиқ-овқат учун ёки бошқа тўловлар учун сарфлирдим. Ёз ойининг охирида турмушга чиқдим ва турмуш ўртоғим бошқа алимент олмаслигими айтди. Ман воз кечмасдан онамга мани ўрнимга олишлари учун ваколат бердим конун доирасида. Хозир собиқ эримдан кевотган алименти хозиргача ота-онам ўзларини эхтиёжлари ва пайти кеганда уй ремонти учун хам ишлатишди. Ота-онам хич қатда ишлашмиди, синглимнинг ойлигига ва дўконимиз ижара хаққига кун кўришади. Шу сабабли алиментни озиқ-овқат учун ва бошқа эхтиёжлари учун рози бўлиб берганман. Хозирда ман ўғлимни хаққини ота-онамга бериб ўзига сарфламаяпганим учун гунохкор бўлиб қомаяманми? Ўзим Аллоҳ фарзларини Пайғамбаримиз алайхиссаломнинг суннатларига мувофиқ яшашга харакат қиламан. Шу сабабли хозир шу тушинмаган билмаганини сиз орқали билиб олиб гунохкор бўлиб қомий дивотудим.
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлаяпсиз. Балоғатга етмаган боланинг розилиги эътиборга олинмайди. Ҳаққини тўлашларингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!