Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пул муносабатлари

11:46 / 10.02.2021 | qori1985 | 1184

Ассалому алайкум! Бир дўстим, ўзининг бир танишига савдога пул беради 1 ой ёки 40 кун муддатгача. Масалан 10000 $ беради, белгиланган кунда тани 10000$ ва фойдасини 1000$ ни олади. Ҳар сафар янгитдан пулни танини беради маълум муддатни келишиб олишади. Шу тарзда давом этишади. Шу орада дўстимни ишбилармон таниши, катта пул керак бўлиб қолди, котта савдога деб, дўстимдан танишларингизга хам айтинг, улар билан келишиб ишласак дебди, яъни одатдагидек 10000$ беришса белгиланган 30-40 кун ичида тани ва фойдасини олишга. Энди ўша дўстим мани шу шерикчилик савдосига таклиф қилди, икки киши бўлиб 8000$ бердик, шунда дўстим айтдики ман топган савдо шерикчилик иши бу, шунинг учун ушбу берган 8000$ ни фойдасига ман хам қўшман уч кишини ўртасида бўлинади деб айтди. Биз хўп дедик. Биз рози бўлганимиз у дўстим учун фойдасидан олиши ҳалол бўлдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи 10000га 1000 беришни келишиб олиш судхўрлик ҳисобланади. Чунки ишламасдан фойдага шерик бўлиш учун пул беришни музораба дейилади. Унда фойдани фалонча деб тайин қилиб олиш жоиз эмас. Зиён кўрса ҳам фойда оламан деб келишиш ҳам жоиз эмас. Сизлар иқтисодни биладиган бирор аҳли илмга учраб тўғрилаб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat