Шайх ҳазратлари! Мен Россияда бригадир бўлиб ишлайман. Фирмадан ишчиларим учун 40 минг дан ойлик договор қилдим. Болаларга 30 мингдан бераман! Болаларга олдиндан айтганманки “ойликларингиздан менга 10 минг қолади” деб. Болалар рози бўлишган! Мен болаларнинг ҳаққини еяпманми? Фирманинг директорига “болаларга” деб пул олсам. Болаларга камроқ берсам. Фирманинг ҳаққини емайманми? Илтимос, саволимга жавоб ёзинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз ишчилардан чорак иш ҳақларини олишингиз учун нима қилгансиз? Болаларга деб директордан оладиган пул қандай пул?