Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтириб намоз ўқиш...

14:54 / 26.05.2020 | Aqilbek Xusanov | 2088

Ассалому алайкум! Онам 71 ёшдалар, 10 йилдан бери қандли диабет билан оғрийдилар, 7 йил олдин йиқилиб бир оёғини тиззаси лат еган, шундан кейин букишга қийланадилар, намоз ва рўзаларни ўз вақтида адо қиладилар, бомдод намозини тик туриб қолган намозларни эса ўтириб ўқийдилар, бир таниши чойни ўзингиз дамлашга қодир бўлсангиз барча намозни туриб ўқишингиз керак деб айтибди. Бошқа бир жияни эса, туриб ўқисангиз 100та ўтириб ўқисангиз 50та савоб оласиз деган жавобни берибди. Энди онамаларни кўнгли нотинч, мен сизни холатингизни улар билмайди бошқа хаёлларга борманг, мен устозлардан сўраб кўраман деб айтдим. Илтимос менга маслахат беринглар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тик туриб бошлаб, қодир бўлганича туриб кейин чарчаб қолиш эҳтимоли бўлса қолганин ўтириб ўқисалар бўлади. Суннатларини бемалол ўтириб ўқийверсинлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat