Ассалому алайкум! Бувимиз 78 ёшдалар. Намоз ўқирдилар, пневмония билан касалланганди. Даволанди, хозир тузук. 1. Намозни ўтирган холатда оёғини ўнг томонроққа узатиб ўқийди. Шундай қилса бўлаверадими? 2. Намоз пайтида сура, зикрларни ва уларни қаерда айтиш кераклигини бироз унутиб қўйяпти. Шунда ёнидаги намозхон аёл овозини чиқариб сура ёки зикларни бошини эслатиб қўйиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бунчалик бўлса қиблага узатиб олиб ўқийверади.
2). Мумкин. Валлоҳу аълам!