Ассалому алайкум! Зулхижжанинг 9-куни арафа куни эканлигини билардим. Лекин негадир Рамазон ойининг охирги куни Арафа деб хамма бир бировини табриклашяпти. Китобларни, маълумотларни ўқидим Зулхижжанинг 9-куни яъни Хадж кунининг охирги куни Арафалиги маълум. Лекин Рамазоннинг охирги куни хам Арафами?
– Ва алайкум ассалом! Арафа эмас. Урфга нотўғри кирган. Валлоҳу аълам!