Ассалому алайкум! Мен шифокорман, ишхонада навбатчиликда диванни устида намоз ўқийман. Яқинда бир танишим юмшоқ жойга сажда қилса намоз ўрни ўтмайди деди. Саволим олдин ўқилган намозларимни қайта ўқишим керакми?
Ва алайкум ассалом! Сажда қилганда юз тўлиқ ғойиб бўлиб кетадиган даражада юмшоқ бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!