Ассалому алайкум! Бир жойда ўқиб қолдим, аввалгиларни васиятномалари ёстиқ тагида турган, улар уйқуда жон узилишидан қўрқиб шундай қилишган, бу дунёда васиятномасиз кетган инсонлар Барзаҳда соқов бўлишади дейилган, шу гап ростми? Исломда ўзидан кейин васият қолдириш шарт амалми ёки Қуръони Каримда ёзилгандек қилиб яқинларга мол-мулклари бўлиб берилаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳузурида бировларнинг ҳақлари бўлса васият шарт.
عن ابن عمر ، عن النبي صلى الله عليه وسلم : لا ينبغي لأحد عنده مال يوصى فيه ، تأتي عليه ليلتان إلا ووصيته عنده
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида васият қилинадиган моли бор киши учун икки кечани ўтказмасдан васиятини ёзиб қўйиши лозим” деганлар. Валлоҳу аълам!