Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хуфтон номози

20:40 / 13.02.2022 | Kuatbek | 1007

Ассалому алайкум! Шахарга борсам бир танишим айтип қолди хуфтон номозини осмонга 7 та юлдуз кўринса бўлди вақти киради деп. Мен тақвим бўйича кирмаган бўлса номоз вақти номоз ўқмайдию дедим. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хуфтон вақти шафақ ғойиб бўлганидан сўнг киради. У эса қизғишликдир.

"Кифоя" китобида қуйидагича келган:
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ وَقْتِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ وَوَقْتُ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ مَا لَمْ يَسْقُطْ الشَّفَقُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозлар вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«…Шом намозининг вақти қуёш ғойиб бўлгандан шафақ тушгунча», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
«Мазкур вақтдан» дегани шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб, деганидир.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан бирга витр намозининг вақти бир хил. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat