ва фазилатли Шайх ҳазратлари сизга икки дунё саодатини тилаган ҳолда қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман: онам кўпинча фолбиннинг бир тури бўлмиш илгирга қатнайди, уларни бир неча марта қайтардим лекин гапимга кирмадилар. Бир куни ўша илгирчи дам солган чойни олиб кебтилар, шундан ичиб турсак бизга жин-ажиналар зарар етказа олмасмушмийе (қизиқмаганим учун аниғини билолмадим), ҳар сафар чой дамлашганда шу чойдан дамлашади. Шайх ҳазратлари мен шу чойдан жин-ажиналар зарар етказмайди деган еътиқоддан йироқ бўлган ҳолда ичсам бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ичиб бўлмайди, у чойни. Бу ҳақида алоҳида китобни икки марта чоп қилдик. Олиб ўқинг, онангизга ўқиб
беринг.