Аслида бу каби масалалар илмий мажлисда ҳал қилинади. Бу жавобни ҳукм эмас, маълумот сифатида тушунасизлар деган умиддаман.Аёлингизга берилган маҳр ўша пайтнинг ўзида у кишининг шахсий мулкига айланган. Унга ҳеч ким аралаша олмайди. Қолган мулкни буви, сиз ва икки сингил тақсимлаб оласизлар. Бувига олтидан бир. Қолганини иккига тақсимланади. Бир бўлаги сизга. Бир бўлагини икки сингил тенг бўлиб оладилар.