- Ҳадисда нима дейилган бўлса, ўша бўлади. Бирор нарсани айтишдан олдин ўйлаш ҳам керак. Қуръонни ёд олган билан ёд олмаганнинг фарқи бор ахир. Ёдаламасдан ўқиган ҳам жаннатда қори билан бир мартабада бўлиши қандай мумкин бўлади?! Қабрда фаришталар дарс бериши йўқ гап.ўша, ўзингиз айтган «Васатия ҳаёт йўли» китобига қайтайлик. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифда васф қилинадёган кўриниш қиёмат куни, жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, қироат қилиб кўтарилавер, «Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейдилар.Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандоқ ўқиган бўлса ўшандоқ ўқиб мартаба зинасидан кўтариб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб охирги ўқиган ояти тугаган ерда бўлади.Бу ерда гап ёддан ўқиш ҳақида бормоқда.