Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум мумкинми?

08:05 / 02.06.2020 | Динора Муталипова | 1141

Ассалому алайкум! Бувижоним 5 махал намоз ўқийдилар, Алхамдуллилах! Охирги пайт тахорат қилсалар, оёқлари ва қўллари қаттиқ оғрияпти. Тахоратни ўрнига таяммум билан ўқисалар мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ювиш фарз бўлган аъзолардан кўпроқ қисмини ювса зарар қилса таяммум қилиш жоиз. Озроқ қисмини ювса зарар қилса кўпроқ қисмини ювади, озроқ қисмига масҳ тортади. Масалан юзни ювса зарар қилмаса, бир қўл ва бир оёқни ювса ҳам зарар қилмаса кўпроқ қисми ювса жоиз ҳисобланар экан. уларни ювади бир қўл ва бир оёққа масҳ тортиб олаверади. Агар икки қўл ва икки оёқни ҳам ювса зарар етадиган бўлса юзни ҳам ювмасдан таяммум қилиб олади. Агар бир мартадан ювса зарар қилмаса ҳамма аъзони бир мартадан ювса ҳам таҳорат адо бўлади. аъзолардан 1 2 томчи сув оқадиган даражада ювилса кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat