Ассалому алайкум! Турмушим айрим сабабларга кўра бўлмади. Ўртамизда 1та қизимиз бор, турмуш ўртоғим мандан кейин яна 2 марта уйландилар, хозир 3-хотини билан шарьий никохда яшамоқда. Ман ота-онамни уйида яшаятганимга хам 3 йил бўлди, турмуш ўртоғим жавобимни бермаган, аммо ўзи бошқаси билан яшаяпти. Талоқ бермаган бўлса хам бошқа билан никох ўқитиб яшасам бўлаверадими ёки жавобимни олганимдан кейин никох ўқитсам яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Талоғингизни олишингиз ва иддангизни тугатишингиз шарт. Валлоҳу аълам!