Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот тулови

00:00 / 17.04.2012 | eski savollar | 2540
Ассалому алайкум шайх Хазратлари!Закот тулови масаласида шахсий саволим бор эди. Аллохга беадад хамду санолар булсинки, ушбу йил закот туловчилар каторига кушилиш даражасига эришмокдаман. Даромадим факат ойлик хисобидан топилади. Узим чет элда ишлайман. Утган йил рамазон ойи охирида шахсий хисобимда (банкда, хеч кандай % хисобида турмайди) 800 у.е. маблаг бор эди. Ойлигимни туплашим натижасида ушбу келаетган рамазон ойида хисобимда 18000 у.е. маблаг жамгарилади Иншаллах, яъники маблаг ойма-ой йигилган, 1 йил давомида бир хил микдорда ушлаб турилмаган. Саволларим шундан иборатки, биринчиси, закотни рамазон ойида йигилган маблаг хисобида тулайманми еки йил бошида (утган йил рамазон ойи охирида) турган маблагданми; иккинчиси, закотни ишлаб турган мамлакатимдаги закот шартлари буйича курсатилган шахслардан бирига берганим маъкулми еки узимизни юртдаги кишиларга, масалан талабани контрактига тулаганимми; учинчиси, масалан дейлик 18000 у.е дан закот бердим, хисобимда закотдан сунг 17550 у.е колади, кейинги йил давомида яна 18000 у.е тупладим деб фараз килсак, жами кейинги йил рамазон ойида хисобимда 35550 у.е. маблаг тупланиб колади, закотни 35550 дан тулайманми еки кушилган 18000 данми; туртинчиси, закот учун йил хисоби рамазон ойидан кейинги рамазон ойи деб белгиланганми. Саволни аниклаштириш учун кушимча маълумот, бу маблагдан ватанга кайтгандан сунг, улов, уй куриш ва бизнес очиш каби ишларга сарф килиш нияти бор.Жавоб учун олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нисобга етгандан берилади. Янаги йил келганда ҳисоблаб боридан берилади. Орадаги ҳисобнинг аҳамияти йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat