Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни кимга берса яхши?

00:00 / 20.08.2010 | eski savollar | 4010

Закотни қариндошларингизга берсангиз яхши дейишади. Хамманинг қариндошлари ичида закот олувчиси борку, масалан турмушга чиққан сингилни олсак. Уни оиласи тинч, жаа бой бўлмаса хам эри закот берувчи, лекин сингилда хеч нарсаси йўқ, бизни асосий аёлларимиз шундай шароитда яшашадику. Яъни хамма нарса эриники, бундай аёлларда хеч нарсаси йўқ. Бундай аёлларга берилса, хақиқий мухтож кишиларга ким беради? Уларни қариндошлари ичида закот берувчиси бўлмаслиги мумкинку! Хуллас, мен келтирган мисол каби қариндошдан кўра хақиқий мухтож бегонага берсак яхши бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! Закотни, унга шариат юзасидан ҳақдор қариндошларга берган яхши. Сиз айтганга ўхшаш ҳолатларда берилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat