Ассалому алайкум! Мен озиқ овқат дўконида яқин акам билан шерикликда ишлаймиз. Дўконга қўшилганимга бир йилдан кўп вақт бўлди. Мисол учун дўконимизда 100 милёнли маҳсулотлар бўлса буни тенг ярми менга тегишли. Шунда 50 милёнга мен закот тўлашим вожиб бўладими? Маҳсулотларни ўзи ҳисобланадими ёкида дўкон ичидаги техникалар ҳам ҳисобланадими (ҳаладиниклар камералар). Маҳсулотларни мен сотиб олган нархимда закот ҳисобланадими ёкида сотаётган нархимиздами?
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг улушингиз қанча бўлса ўшанинг бозорда сотилиш нархидан закот чиқарасиз. Музлаткич, мебель ва бошқа шу каби жиҳоз ва ускуналардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!