Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совчи устига совчи қўйиш

15:52 / 05.06.2020 | Jasur | 4208

Ассалому алайкум! Мен бир қизни ёқтираман, лекин у унаштирилди яқинда. Шундай бўлса ҳам мен ўз одамимни уйига жўнатсам ёки ўзим бориб ота-онаси билан гаплашсам бўладими? Гуноҳ ҳисобланадими қиладиган ишим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَخْطُبُ الرَّجُلُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ حَتَّى يَتْرُكَ الْخَاطِبُ قَبْلَهُ أَوْ يَأْذَنَ لَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродарининг совчилиги устига, ундан олдинги совчи тарк қилмагунча ёки унга изн бермагунча, совчи қўймас», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай, совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.
Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.
Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.
Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай, иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

Макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин макруҳ – шариат томонидан қилмаслик жазмий равишда талаб қилинган, лекин қатъий бўлмаган далил билан собит бўлган нарса. Мисол учун, бировнинг савдоси устига савдо қилиш, яъни харидор савдони битирмай туриб, бошқа бир харидорнинг савдога аралашиши, бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларга тилла ва ипакли кийим кийишнинг ҳаромлиги каби ҳукмлар. Мазкур ишларни қилмаслик жазм ила талаб этилган, аммо оҳод ҳадислар билан собит бўлган. Шунинг учун ҳаром эмас, макруҳи таҳримий ҳукмини олган. Бу ҳам ҳаром ҳукмидаги гап. Фақат бундай ҳукмни инкор қилган одам кофир бўлмайди, холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat