Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кимни гапига ишонайлик

18:03 / 10.06.2020 | Sirojov | 1835

Ассалому алайкум! Телеграм каналларизда бир хабар келди, Рўза ойида қолган 4 кунлик казони биринчи адо этайми ёки шоввол ойидаги 6 кунлик рўзаними деганда сизлар қазони дебсизлар, лекин бир таниқли имом Ойиша онамиз аввал шовволни тутардим деб айтганлар ва шунга мисол буладиган бир канча холатларни айтиб утдилар имом. Хош кайси бирига ишонайлик? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг буйруғи бўлган фарз ибодатлари ихтиёрий бўлган нафллардан устун бўлади. 

جاء في "حاشية إعانة الطالبين"(268/2):"ويجب قضاء ما فات ولو بعذر من الصوم الواجب  أي على الفور إن فات بغير عذر، وعلى التراخي إن فات بعذر" انتهى. والله تعالى أعلم 

“Хошият Иъонати Толибийн” китобида : “Қазо рўзани тутиш агар шаръий узр сабабли қилинган бўлса кейинги рамазонгача тутиш ихтиёри бор. Агар шаръий узрсиз бўлса ҳайтдан кейиноқ тутиш вожиб” дейилган. Ушбу ҳукмга биноан сизни ҳам рамазондаги қолдирган рўзангиз шаръий узр сабабли бўлган бўлса аввал шавволни тутиб, кейин қазоларни тутиш мумкин. Аксинча бўлиб, яъни шаръий узрсиз қолдирган бўлсангиз аввало қозони тутиш вожиб, сўнгра шавволни тутиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat