Ассалому алайкум! Мен талабаман. Мен 1 йил олдин 12 бармоқли ичак яраси билан касалланганман. Аслида бунақа касаллиги бор одамга рўза тутиш мумкин эмас. Лекин мен рўза тутдим. Аҳволим яхши. Аммо касаллигини билиб туриб рўза тутган гуноҳ деган гапни эштиб қолдим. Мен энди нима қилай? Рўза тутаверайми ё тўхтатайми?
– Ва алайкум ассалом! “касаллигини билиб туриб рўза тутган гуноҳ” деган гап йўқ. Рўза тутишга қодир бўлса тутиши фарз бўлади. Валлоҳу аълам!