Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дойимий вақтидан олдин оғиз очиш

17:43 / 03.03.2022 | Nur | 1638

Ассалому алайкум! Рамазон рўзаси бўладими, ҳар қандай нафл рўзани оғиз очиш вақти, шом намозига азон айтилганидан кейин, оғиз очилади деб ўргатишкан эди. Шомга азон айтмасдан олдин оғиз очиш мумкин эмас деб билардим. Куни кеча ишхонамизда 2та опа сингил ёшлари анча котта бу аёллар оғиз очишвотканини кўриб қолдим. Ии тўхтен ҳали шомга азон айтмади. 10 минут бор дисам, улар оғиз очиш вақти 10 минут олдин очилади деб қолишди. Унақамас десам гапимга ишонтира ололмадим. Бошқа аёл айталла рамазондаям оғиз очиб ифторлик қилиб кейин намоз ўқилади дийла. Ман эттим рамазондаям шомга азон этилганидан кейин оғиз очиб даров намозни ўқиш кере. Кейин ҳотиржам овқат евуради дидим. Қисқаси улага гапимни исботлаб беролмадим. Кейин ман манда илм йўқ. Зикр ахлидан сўрангга ёзаман. Жавобни силага кўрсатаман дидим. Ула бизаниям қайнотамиз 5 махал намоз ўқийдила, жумалага чиқадила. Ула айтканла, ўргатканла бизага бутун умр шунақа қилиб 10 минут олдин оғиз очканмиз дийишди. Шу вазиятга ойдинлик киритиб беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўза қуёш ботиб бўлганидан сўнг очилади. Шом намозининг вақти ҳам қуёш ботганидан сўнг киради. Рўзани очиш учун азон айтилишини кутиш шарт эмас. Аввал оғиз очиб сўнг шом намозини адо қилиш керак. Агар улар қуёш ботишидан аввал оғиз очган бўлсалар шундай қилиб тутган ҳамма рўзаларини қайта тутишлари лозим. 

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: لَا يَزَالُ الدِّينُ ظَاهِرًا مَا عَجَّلَ النَّاسُ الْفِطْرَ، لِأَنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى يُؤَخِّرُونَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَأَحْمَدَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَحَبُّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Довуднинг лафзида: 
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.
Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: 
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat