Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бадр ғазотига оид ушбу ривоят тўғрими?

00:00 / 21.04.2012 | eski savollar | 2175
Ассалому алайкум.Бадр ғазотида Иблис Бану Кинона қабиласининг раиси Суроқа ибн Молик кўринишида мушриклар олдига келади. Абу Жаҳлнинг укаси Ҳарс ибн Ҳишомга жангда кўмак бериш ҳақида қўл бериб турганда, Жаброил (а.с.)га кўзи тушиб қолади ва жанггоҳни ташлаб қочади. Буни Алихонтўра Соғуний (р.а.)нинг "Тарихи Муҳаммадий" китобидан ўқидим. Шу маълумот тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Илмий омонат юзасидан айтмоқчимиз: Абу Жаҳл укасининг исми "Ҳарс" эмас, балки Ҳорисдир. Ҳорис ибн Ҳишом ибн Муғийра Махзумий Қурайший Макка фатҳи куни мусулмон бўлган, кейинчалик Шом фатҳида қатнашган ва ҳижрий 18 йили вафот этган саҳобадир.

Топ рейтинг www.uz Openstat