Ассалому алайкум! Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан қандай кўришардилар? Яъни фақатгина қўл берибми ёки қучоқлашиб ҳам кўришармидилар? Аллоҳ сизни ва бизни илмимизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Фақат қўл бериб кўришар эдилар, узоқ сафардан келсалар ёки бирортаси сафардан келса қучоқлашиб кўришар эдилар. Одатий ҳолатда қўл бериб кўришар эдилар. Валлоҳу аълам!