Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиззадан баланд шортик

01:33 / 11.06.2020 | Абдулазиз | 2009

Ассалому алайкум! Уйда маҳрамлар, онам ва синглим олдида тиззадан баланд футбол шортикларини кийса жоизми? Ҳаво иссиқлиги учун киймоқчи эдим, зикр аҳлидан сўраб олай дедим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тизза аврат ҳисобланади. Жинсий аъзони очилганичалик ва кўрсатганчалик гуноҳ бўлмасада авратни кўрсатган деган гуноҳ бўлади. Авратни кўрсатиш ҳаром амал. Бола ўзининг онасини эмган кўкрагини кўриши жоиз, шундай бўлсада она эмизган кўкрагини балоғатга етган боласининг олдида очиб ўтириши ахлоқсизликка кирганидек, сиз айтган иш ҳам шаръан жоиз эмас. Сиз сўраб тўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat